Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

баҳсини билмаганлар. Тўғри, қазо калимаси танҳо ҳолатда, қадар калимаси ҳам танҳо ҳолатда истеъмол қилинган. Аммо иккисининг биргаликда мавжуд бўлиши бирор асарда қайд қилинмаган. Лекин қунут ҳақидаги ҳадисда келган. Ҳасан: «Менга Расулуллоҳ с.а.в. витр намозининг қунутида айтадиган калималарни таълим бердилар» деб, сўнгра қунут дуосини зикр қилдилар. Қуйидаги ҳам ўша дуодан: «Мендан энг ёмон ҳукмингни қайтар, чунки сен хоҳлаган нарса билан ҳукм қиласан, сенга эса ҳукм қилинмайди». Қадар сўзи Расулуллоҳ с.а.в.нинг ҳадисларида ҳам келган: «Қадар - нарсаларни Оллоҳ Таоло Лавҳул маҳфузда ёзиб қўйганлиги ва пайдо бўлишдан илгари, яхшими ёмонми билишлигига иймон келтирмоғингиздир». «Буни Оллоҳ Таоло Лавҳул маҳфузда ёзиб қўйган ва пайдо бўлишдан илгари билган ва нимани хоҳласа қилади», деб айтинг». Бу ҳадислардаги қадар сўзининг маъноси Оллоҳнинг тақдири, илми деганидир. Қазо калимасининг шу ва бошқа ҳадислардаги маънолари ҳақида мусулмонлар ихтилоф ҳам, лафзи-мазмуни ҳақида мунозара ҳам қилишмаган.


Аммо қадар сўзининг шу икки ҳадисда келган маънолари, лафзи ва мазмун-моҳияти ҳақида мусулмонлар юнон фалсафаси пайдо бўлишидан илгари ихтилоф ҳам, мунозара ҳам қилишмаган. Лекин юнон фалсафаси мусулмонларга зоҳир бўлганидан кейин Кўфа шаҳридан бир жамоа келиб, қадар йўқ (яъни тақдир қилинган нарса йўқ) ва барча нарса тақдир қилинмасдан вужудга келади, дейишди. Ва улар «Қадарийя» деб номланди. Улар қадарни инкор қилдилар ва Оллоҳ Таоло нарсаларнинг аслини яратиб, сўнгра тарк қилиб қўйган, нарсаларнинг жузъиётларини билмайди, деб даъво қилдилар. Уларнинг бу даъволари Қуръоннинг аниқ нассида келган, Оллоҳ Таоло барча нарсани - у кичкина ёки каттами, аслми ёки фарми - яратгувчи эканлиги ҳамда барча нарсанинг пайдо бўлишидан илгари Лавҳул маҳфузга ёзиб қўйганлиги, яъни билганлигига зиддир. Оллоҳ Таоло айтади:


وَخَلَقَ كُلَّ شَيْءٍ وَهُوَ بِكُلِّ شَيْءٍ عَلِيمٌ

– „У ҳамма нарсани яратди ва У ҳамма нарсани билгувчидир“.            [6:101]
Оллоҳ Таоло айтади:


وَيَعْلَمُ مَا فِي الْبَرِّ وَالْبَحْرِ وَمَا تَسْقُطُ مِنْ وَرَقَةٍ إِلاَّ يَعْلَمُهَا وَلاَ حَبَّةٍ فِي ظُلُمَاتِ الأَرْضِ وَلاَ رَطْبٍ وَلاَ يَابِسٍ إِلاَّ فِي كِتَابٍ مُبِينٍ
– „У қуруқлик ва денгиздаги бор нарсаларни билур. Бирон барг шохидан узилиб тушмас, магар У билур. Ер тубларидаги ҳар бир дон, бор ҳўлу қуруқ нарса, албатта, очиқ Китобда (яъни Оллоҳнинг илми азалийсида) мавжуддир“.     [6:59]

 

Лекин мана шу ихтилофу мунозара фақат Оллоҳнинг илмини ифода қилиб келган қадар сўзи ҳақида эди. Қадарийялар Оллоҳ Таоло нарсаларнинг аслларини билади, жузларини билмайди деб даъво қилишарди. Ислом эса Оллоҳ Таоло нарсаларнинг аслларини ҳам, жузларини ҳам билади деб баён қилади. Оллоҳнинг қадари ҳақидаги мунозара бу - Оллоҳнинг илми мавзусида

 

53-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260